“Тоттенхэм” бир уринишда “Челси” ва Рюдигер музокарасини тўхтатиб қўйди

  • 3 декабрь, 2021, 13:14
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Германиялик  журналист Макс Билефельд машҳур ҳимоячи Антонио Рюдигер ва “Челси” ўртасида янги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолгани ҳақида хабар тарқатмоқда.

Tecno

Маълум бўлишича, бундан вазият юзага келишига “Тоттенхэм”нинг таклифи сабаб бўлган. Антонио Конте жамоаси Рюдигерга қизиқаётган тўрт клуб орасида энг манфаатли битим таклиф қилган.

Шундан сўнг, германиялик футболчи “аристократлар” шартномасини қабул қилишга иккиланиб қолган ва музокараларни тўхтатган. Мавсум охирида эркин агентга айланадиган ҳимоячи ҳали бир қарорга келишга тайёр эмаслигини таъкидлаяпти.

Рюдигерга оғиз солаётган жамоалар орасида “Бавария”нинг ҳам имкониятлари юқори баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!