Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби матбуот хизмати Кот-д'Ивуар терма жамоаси ҳимоячиси Серж Орье билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганини эълон қилди.

Юқоридаги манбага кўра, томонлар ўзаро келишган ҳолда шартномани муддатидан олдин бекор қилишган. Шу тариқа футболчи эркин агентга айланди ва истаган жамоасига текинга ўтиши мумкин.

28 ёшли Орье 2017 йилдан буён "Тоттенхэм"да ўйнаб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида “шпорлар” сафида 110 та ўйинда майдонга тушиб, 8 гол урди ва 17 голга узатмага муаллифлик қилди.

Серж Орье илгари "Ленс", "Тулуза" ва ПСЖ жамоаларида ўйнаган. У Кот-д'Ивуар терма жамоаси сафида 69 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар