"Тоттенхэм" спорт директори Кейннинг жамоадаги келажак тақдири ҳақида гапирди

"Тоттенхэм" клуби спорт директори Фабио Паратичи ҳужумчи Харри Кейнни Лондонда сақлаб қолиш имкониятлари ҳақида гапирди.

"Кейн – топ даражадаги футболчи. Унинг клубда қолишини истаймиз, бу бизнинг мақсадимиз. Мен у билан ҳали гаплашмадим, чунки Европа чемпионати пайтида футболчиларимизни безовта қилмоқчи эмасман", - деди Паратичи Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

27 ёшли англиялик футболчи учун асосий даъвогар сифатида "Манчестер Сити" клуби тилга олинмоқда.

Кейн ортда қолган мавсум "Тоттенхэм" сафида жами 49 ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 33 та гол ҳамда 17 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг “шпорлар” билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!