Англия терма жамоаси матбуот хизмати машҳур футболчи Жимми Гривз 81 ёшида вафот этганини эълон қилди.

Гривз футболчилик фаолияти давомида "Челси" ва "Тоттенхэм" клубларида ўйнаган. "Аристократлар" таркибида 1957 – 1961 йилларда жами 157 та ўйинда иштирок этиб, рақиб дарвозасига 124 та гол уришга муваффақ бўлган. "Шпорлар" либосида эса 1961 – 1970 йилларда ҳаракат қилган. Айнан у "Тоттенхэм" тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Бундан ташқари у Англия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионлигини ҳам қўлга киритган. У миллий жамоа сафида 57 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 44 та гол ёздириб қўйган.

Умер чемпион мира в составе сборной Англии и лучший бомбардир в истории "Тоттенхэма"

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)