"Тоттенхэм" янги бош мураббийини эълон қилди

Португалиялик мутахассис Нуну Эшпириту Санту "Тоттенхэм" бош мураббийига айланди.

Лондон клуби расмий сайтининг маълум қилишича, 47 ёшли мураббий “шпорлар” билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган.

Нунунинг сўнгги иш жойи "Вулверхэмптон" клуби бўлган эди. У ушбу жамоани 2017-2021 йиллар давомида бошқариб келди.

Ўтган мавсум "Тоттенхэм" АПЛда 7-ўринни, "Вулверхэмптон" 13-ўринни эгаллади. “Шпорлар” янги мавсумда УЕФА Конференциялар лигасида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!