Тухель: Қилган ишимдан пушаймон эмасман!

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель истеъдодли ярим ҳимоячи Конор Галлахерга асосий таркибдан жой бермай, 22 ёшли футболчини ижарага жўнатиб юборгани тўғри бўлганини таъкидламоқда.

Галлахер “Кристал Пэлас” сафида зўр ўйнаёпти ва олтита гол билан жамоа тўпурарига айланиб олди.

Тухель эса, майдон марказидаги ўйинчилар Нголо Канте, Жоржиньо ва Матео Ковачич кўп жароҳат олаётгани боис, кадрлар муаммосига дуч келяпти.

- Мен қилган ишимдан умуман пушаймон эмасман, чунки бу футболчи учун энг тўғри қарор бўлиб чиқди. Ёзда энг муҳими ўйинчига идеал вариант танлаш эди. Амалда шундай бўлиб чиқди. Қолаверса, июлдаги қарор бугунги кунга тўғри келмайди.

Қарор қабул қилиб бўлинган ва у Конорнинг фойдасига ишлаганидан хурсандмиз. Ҳа, майдон марказида муаммомиз бор, унга ечим топиш керак, лекин бунга Галлахернинг дахли йўқ, - деди Томас Тухель.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×