У МЛСдан Европа клубига трансфер қилинган энг қиммат футболчига айланди

Германиянинг "Аугсбург" клуби ўзининг расмий сайти орқали "Даллас" клуби ва АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Рикардо Пепи билан шартнома имолаганини эълон қилди.

Немис нашрларининг хабар беришича, 18 ёшли футболчининг трансфери "Аугсбург"га 20 миллион еврога тушган. Пепи янги жамоаси билан 2026 йилга қадар шартнома имзолаган.

Эътиборлиси, Рикардо МЛСдан Европага трансфер қилинган энг қиммат футболчига айланди.

Пепи ўтган мавсум МЛСда жами 31 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×