Уэльс дарвозабони ижтимоий тармоқларда танқидлар

Футбол бўйича Уэльс терма жамаоси дарвозабони Дэнни Уорд мухлислар томонидан кескин танқид қилинмоқда. Бу ҳақда "Championat.com" нашри хабар берди.

8 октябрь куни жаҳон чемпионати саралаш доирасида бўлиб ўтган Чехия – Уэльс ўйинининг 49-дақиқасида уэльсликлар дарвозабони Дэнни Уорд ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Ижтимоий тармоқларда мухлислар футболчи танқид қилинмоқда.

"Уорднинг автоголи жуда кулгили ва расво эди",— деб ёзади мухлислардан бири ижтимоий тармоқ саҳифасида.

"Бундай хато учун уни терма жамоадан ҳайдаш керак",— қўшимча қилди бошқа бир мухлис.

"Бу оқшом Дэнни рақиб жамоанинг энг яхши ўйинчиси бўлди",— дея муносабат билдирди яна бир ихлосманд,

Маълумот ўрнида, учрашув 2:2 ҳисобида якунига етди. Ушбу натижадан сўнг мазкур жамоалар Бельгиядан 8 очко камроқ тўплаган ҳолда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаб турибди. Аммо Уэльс Чехия ва Бельгиядан битта кам ўйин ўтказган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)