UFC-268. Ковингтон ва Усман жангги тўлиқ давом этди

Ассалому алайкум, азиз UFC ихлосмандлари! Бугун барчамиз сабрсизлик билан кутган "UFC 267" турнири бўлиб ўтмоқда. Бироздан сўнг, кечанинг асосий кард жанглари старт олади. Ушбу тўқнашувларни сиз билан Жалолиддин Қобилжонов матнли трансляция тарзида кузатиб боради.

10:36. Эътиборингиз учун катта раҳмат!

10:35. Жанг якулнди. Ҳакамлар қарорига кўра, Камару Усман ғалаба қозонди. Бугун реванш олиш куни эмас экан. 

10:24. Ковингтон тўртинчи раундни ҳам фол ўтказди. Олдинда бизни сўнгги раунд кутяпти.

10:19. Учинчи раундда КОлби ўйғонди. Раунд сўнггида сериялар амалга ошириб, Усманни бирозгина бўлса ҳам мувозанатдан чиқарди.

10:12. Иккинчи раундда Усман Колбини икки мартта нокдаунга туширди. Ковингтон кейинги раундларда қайта оладими?

10:06. Биринчи раунд якунланди. Битта статистика маълумотларга кўра, битта зарба устунлиги билан Усман олдинди. Камару боши билан Ковингтоннинг қошини ёриб қўйди.

9:50. Жангчилар октагонга кўтарилмоқда.

9:40. Бизда кечанинг асосий жанги. Яримўрта вазн гигантлари Камару Усман ва Колби Ковингтон! 

9:36. Тўлиқ 5 раунд давом этган жангда ҳакамларнинг қарорига кўра, Роуз Намаюнас ғалаба қозонди.

9:22. Учинчи раундни ҳам хитойлик даъвогар ўз номига ёздириб қўйди

9:15. Жан иккинчи раундни ҳам фаол ўтказди. Ҳатто Намаюнасни нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйди.

9:10. Биринчи раунд якунланди. Ҳозирча зарбалар сони бўйича тенглик. 

9:00. Кечанинг асосий жангларидан бири бошланиш арафасида. Аёллар ўртасида энг енгил вазн жангчилари Намаюнас ва Жан октагонга чиқди. Баффер спортчиларни таништириш билан банд. Нима деб ўйлайсиз? Жан реванш ола биладими? 

8:43. Учинчи раундда Марлон Вера "High Kick" зарбаси билан Френки Эдгарни нокаутга учратди.

8:41. Кечанинг асосий жангининг яна бир иштирокчиси Камару Усман ҳам аренада!

8:38. Айни дамда Колби Ковингтон "MSG" аренага етиб келди.

8:24. Бизда навбатдаги жанг старт олиш арафасида. Френки Эдгар ва Марлон Вера октагонга кўтарилди.

8:13. Тўлиқ давом этган жангда ҳакамларнинг қарорига кўра, Шейн Бургос ғалабани қўлга киритди. 

8:00. Енгил вазн тоифасида яна бир жанг бошланди. Шейн Бургос ва Қуарантило иштирокидаги баҳснинг биринчи раунди якунланди. 

7:45. Асосий кардни Чендлер ва Гэтжи жангни очиб берди. Ажойиб кечган тўқнашувда Жастин ҳакамлар қарорига кўра 29-28, 29-28, 30-27 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар