UFC миллиард топади, жангчилар эса қарзга яшамоқда — адолат қани?
Сўнгги пайтларда UFC жангчилари кам маош олаётгани ҳақидаги даъволар тез-тез янграмоқда. Келинг, унчалик машҳур бўлмаган WNBA (Аёллар Миллий Баскетбол Ассоциацияси) ва UFC рақамларини таққослаб, бу даъволар қанчалик тўғри эканини кўриб чиқайлик, чунки илгари мазкур промоушен бокс ва NFL билан таққосланган.
Лига даромадлари
WNBA: 200-300 миллион доллар (2025);
UFC: $1.5 млрд (2025);
Спортчиларга тушадиган даромад улуши
WNBA: янги келишув бўйича деярли 20%;
UFC: 16-20% (бошқа ММА про лигаларида 50%);
Минимал шартнома
WNBA: 300 минг доллар (янги CBA - жамоавий шартнома)
UFC: жанг учун 12 минг доллар + ғалаба учун 12 минг доллар;
Ўртача иш ҳақи
WNBA: йилига тахминан 600 минг доллар;
UFC: 51 минг доллардан сал кўпроқ, жангчиларнинг деярли ярми йилига 45 минг доллардан кам даромад олади;
Максимал даромад
WNBA: максимал $1,4 млн
UFC: топ жангчилар миллионлаб пул олишади, лекин бошқа жангчиларга нисбатан бундай деб бўлмайди.
Адолат қани?
14 та жанг ўтказган UFC фахрийси, "UFC Fight Night 257" турнирида нокаут билан ёрқин ғалабага эришган ва бонус (50 000 доллар) олган Чарльз Жонсон фарзандли бўлишидан олдин "минус"га тушиб қолди ҳамда менежеридан қарз олишга мажбур бўлди.
Шу билан бирга, UFC кўп миллиард долларлик телевизион шартномалар (2026 йилдан бошлаб Paramount билан янги 7,7 миллиард доллар) имзоламоқда, аммо оддий жангчиларнинг асосий тўловлари йиллар давомида ўзгармаяпти.
Раҳбариятнинг муносабати ҳам эътиборга лойиқ: Дана Уайт паст иш ҳақи ҳақидаги сўнгги саволларга жавобан бонусларни 100 минг долларгача оширди - аммо инфляция аллақачон уларнинг ҳақиқий қийматини йўқ қилган.
Ҳозирча WNBA минимал ўсишнинг 5 баробари билан тарихий CBА ни қувиб чиқарган бўлса-да, UFC жангчилари даромадларни адолатли тақсимлаш учун лига билан судлашишга мажбур бўлмоқда (яқинда 375 миллион долларлик даъво 2010-2017 йилларни қамраб олган).
Фикрлар