Усмон Тошев: Бундай иссиқ ҳавода тўп тепиш жуда қийин

Хабарингиз бор, пойтахтимизда 16 ёшгача бўлган футболчилар ўрасида CAFA U-16​ Championship​ мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Бугун ушбу турнирнинг иккинчи туридан ўрин олган Ўзбекистон – Қирғизистон учрашуви бўлиб ўтди.

Вакилларимиз устунлиги остида кечган қарама-қаршиликда Усмон Тошев шогирдлари йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Беллашувдан сўнг Усмон Тошев ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди:

- Мураккаб беллашув гувоҳига айландик. Асосан тактик курашларга бой баҳс бўлди. Бундай иссиқ ҳавода тўп тепиш жуда қийин ҳисобланади, - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!