Бугун энг яхшиларни аниқлаб берувчи "UZ Football Awards - 2021" маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирга "Renaissance Hall" мезбонлик қилди. Мазкур маросимда бир қатор номинацияларда энг яхшилар аниқланди. Унга кўра: 

Ўзбек футболи нуронийси — Ахбор Имомхўжаев

Фидойилик рамзи — Садри Носиров

Жасорат соврини — Ўзбекистон кар-соқовлар терма жамоаси

Энг яхши ҳудудий ассоциация — Қорақалпоғистон ФА

Мухлислар меҳри — “Андижон” фан-клуби

Футзал. Йилнинг энг яхши мураббийи — Баҳодир Аҳмедов (Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва “Ҳуахин-Жиззах”) — Жаҳон чемпионати-2021 иштирокчиси

Энг яхши футзалчи — Дилшод Раҳматов (Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва “Ҳуахин-Жиззах”) — "Жаҳон чемпионати-2021" иштирокчиси, Олий лига-2020/21 бронза медали соҳиби

Аёллар Олий лигаси-2021 тўпурари — Диёра Ҳабибуллаева (“Сўғдиёна-W”) — 19 ўйин, 32 гол

Аёллар Олий лигаси-2021. Йил мураббийи. Шерали Бобоқулов («Сўғдиёна-W») — Олий лига чемпиони, Ўзбекистон кубоги соҳиби

Аёллар Олий лигаси-2021. Йил футболчиси. Диёра Ҳабибуллаева (“Сўғдиёна-W”) — 19 ўйин, 32 гол. Ўзбекиатон чемпиони, Ўзбекистон кубоги ғолибаси

Про лиганинг энг яхши футболчиси - Марко Обрадович (“Нефтчи”) — 19 ўйин, 12 гол

Энг яхши ҳакам — Илгиз Танташев

Суперлига энг яхши тўпурари - Драган Черан (“Пахтакор”)

Суперлига. Йил мураббийи — Питер Хюистра (“Пахтакор”)

Суперлига. Йил футболчиси - Ҳусаин Норчаев (“Насаф”) — 26 ўйин, 13 гол, 1 ассист

Энг яхши ёшлар мураббий — Аъзам Шерғозиев (АГМК U21) U21 Чемпионати ғолиби

Ёш юлдуз — Ҳусаин Норчаев (“Насаф”)

Йилнинг энг яхши аёллар мураббийи — Илҳом Ҳанжариев (АГМК-W)

Йилнинг энг яхши аёл футболчиси — Дилдора Нозимова (“Бунёдкор-W”)

Йилнинг энг яхши мураббийи — Рўзиқул Бердиев (“Насаф”)

Футбол ривожи учун — Хайрулла Бозаров (Фарғона вилояти ҳокими)

Йилнинг энг яхши футболчиси — Элдор Шомуродов (“Рома” ва Ўзбекистон МТЖ)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!