Вальбуэна Бенземага нисбатан қамоқ жазоси қўлланилганидан кейин ҳам норозилигини яширмаяпти

Франция терма жамоаси собиқ футболчиси Матье Вальбуэна мамлакат футбол федерацияси президенти  Ноэль Ле Гредан норози эканлигини яширмаяпти. У Бенземага қарши суд жараёнидан норози.

"Жуда ҳайронман. Ҳафсалам пир бўлди. Франция терма жамоаси мени қўллаб-қувватламади. Менга Ле Гренинг далда бериш учун қиладиган биттагина қўнғироғи етарли бўларди. Бироқ у менинг рақамимни билмайдигандек туюлди",-деди Вальбуэна.

2015 йилда Бензема терма жамоадаги шериги Вальбуэнанинг шахсий видеосини тарқатиб, "шантаж" қилишда айланган. Ушбу вазият туфайли у 2021 йилнинг май ойига қадар "уч ранглилар" таркибига чақирилмади.

Бир неча куни олдин суд футболчини шартли равишда 1 йилга озодликдан маҳрум қилди ва 75 минг евро жаримага тортди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар