"Валенсия" қўшимча дақиқаларда 2 та гол уриб, муқаррар мағлубиятдан қутулиб қолди (видео)

Испания Ла Лигасининг 10-турида “Валенсия” ўз майдонида “Мальорка”ни қабул қилди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳс 2:2 ҳисобида жанговар дуранг билан якунланди. Шу куни Анхель Родригес (32') ва Муктар Диакаби (38' автогол) томонидан киритилган голлар меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Гонсалу Гедеш (90+3') ва Хосе Гайя (90+8') томонидан киритилган голлар “Валенсия”ни муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!