Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Валерий Карпин: "Ўзбекистон Словения ёки Словакиядан кучлироқ"

Изоҳлар: 0

"Биз ўзимиздан юқори бўлган қайси терма билан ўйнадик?".

Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин Ўзбекистон терма жамоасига қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. 

"Ҳозирги рақибни паст даражада, деб ҳисоблайманми? Биз ўзимиздан юқори бўлган қайси терма билан ўйнадик? Хорватиями?

Сизнингча, Ўзбекистон термаси Словения ёки Словакиядан кучсизми? Йўқ, ҳатто кучлироқ ҳам. Бунга ишончим комил!", - деди россиялик мутахассис.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон - Россия учрашуви эртага 17:00 да бошланади. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ