Винисиус "Реал"да қанча маош олади?

Бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги маоши маълум бўлди. Marca нашри тарқатган хабарга қараганда у “қироллик клуби”да йилига 2,5 миллион евро маош олмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, Винисиус ҳозирда “Реал” билан шартномани узайтириш борасидаги таклифларни рад этмоқда. У бундан олдин фаолиятида яна бир муҳим қадам ташламоқчи.

Винисиус жорий мавсум "Реал" сафида Ла Лигада 5 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!