Винисиус Роналдунинг рекордини янгилади

Европа Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб ўйинида “Реал”нинг бразилиялик легионери Винисиус Жуниор “Бавария” билан бўлган сафар учрашувда ассист қайд этди.

У 42-дақиқада ҳужумдаги шериги Килиан Мбаппега голли узатма берди. Бу Винисиус учун Европа Чемпионлар лигасида “Реал” сафидаги 32-ассист бўлди.

Шу тариқа, бразилиялик юлдуз қитъанинг энг нуфузли турнирида самарали пас бериш бўйича Криштиану Роналду рекордини такрорлади.

“Реал” футболчилари икки ўйин натижасига кўра, “Бавария” тўсиғидан ўтолмаганини инобатга олсак, Винисиус Жуниор бу мавсум ассистлар бўйича жамоасининг мутлақ рекордини ўрната олмайди.

Винисиус агар фаолиятини “Реал”да давом эттирадиган бўлса, келаси мавсум ассистлари сонини ошириб, яққол рекордчига айланиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!