Асосий мазмунга ўтиш

Хабиб MMA тарихидаги энг зўр 6 жангчи номини айтди

Изоҳлар: 0

Хабиб ўзини UFC жангчилари орасида энг яхшиси, деб ҳисобламайди.

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони "CBS Sports" каналига берган интервьюсида тарихдаги энг кучли 6 спортчини санаб ўтди:

"Мен тарихдаги энг зўр жангчиман? Билмадим. Мендан ташқари, Жон Жонс, Федор Емельяненко, Деметриус Жонсон, Генри Сехудо, Даниель Кормье, Андерсон Сильва бор. Энг зўрлар кўп. Улардан бири бўлишим мумкин. Лекин ўзимни тарихдаги энг яхши жангчи, демаган бўлар эдим",- деди россиялик аралаш қоидалар жангчиси.

Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедов шу пайтгача жами 28 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ