Хамзат Чимаевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида хабарлар тарқалмоқда!

  • 21.02.2026 12:35
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

Ўрта вазнда UFC чемпиони Хамзат Чимаев вазнини ошириб, чехиялик Иржи Прохазкага қарши жанг ўтказади. Бу ҳақда журналист Кевин Х ижтимоий тармоғида хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ушбу тўқнашув 11 апрель куни Майамида ўтказиладиган "UFC 327" турнирининг марказий жанги бўлиши режалаштириляпти.

Қизиғи шундаки, ушбу янгиликдан бир соат аввал, Чимаевнинг шахсан ўзи Х ижтимоий тармоғида "205" рақами ёзилган пост жойлади. Бу унинг 205 фунтлик вазн тоифасига ўтаётганини англатиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ярим оғир вазнда амалдаги чемпион Алекс Перрейра эса қайси вазнда жанг қилиши ҳозирча маълум эмас. Аввалроқ, у америкалик Жон Жонсга қарши Оқ Уйда, оғир вазнда октагонга кўтарилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!