Ханчжоу-2022: Осиё ўйинларида киберспорт бўйича медаллар ўйналадиган ё‘налишлар тасдиқланди

Осиё электрон спорт федерацияси (AESF)нинг билдирган таклифлари ҳамда ташаббуси билан ҳамда Осиё Олимпия Кенгаши (OCA) томонидан қўллаб-қувватланиши натижасида киберспорт ўйинларининг 2022-йилги Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олиши масаласи ижобий ҳал этилган эди.

Эндиликда ушбу янги замонавий спорт тури бўйича кибератлетлар ўртасида Осиё ўйинлари-2022нинг расмий медаллари ўйналадиган бўлди.

AESFнинг мамлакатимиз ҳудудидаги расмий “full” аъзоси ҳисобланган Esports Uzbekistan Федерацияси (UESF) ушбу қарор Осиёда киберспортнинг ривожи ё‘лида ташланган катта қадам эканлигини эътироф этади ҳамда ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлайди.

Куни кеча ушбу спорт турида медаллар ўйналадиган ё‘налишлар ма’лум қилинди. Унга кўра, 2022 йилги Осиё ўйинлари доирасида киберспортчилар 8та ё‘налишда медаллар учун кураш олиб боришади. Булар:

1. Arena of Valor 

2. Dota 2

3. Dream Three Kingdoms 2

4. EA SPORTS FIFA

5. HearthStone

6. League of Legends

7. PUBG Mobile Asian Games Version

8. Street Fighter V

Қуйидаги 2 йўналишда эса кўргазмали чиқишлар ўтказилиши режалаштирилган:

1. AESF Robot Masters-Powered by Migu

2. AESF VR Sports-Powered by Migu.

Кейинги йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлик қиладиган ХИХ ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегатсияси сафида киберспортчиларнинг бўлиши ва ушбу нуфузли мусобақада Team Uzbekistan аъзолари бўлган киберспортчилар халқаро майдонда муносиб қатнашиши учун Esports Uzbekistan Федерацияси алоҳида дастур ишлаб чиққан ҳолда тайёргарлик, селексия ва саралаш босқичларини ўтказишни бошлаб юборди.

Манба: minsport.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар