Хави

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес ижара асосида “Астон Вилла”га кўчиб ўтган бразилиялик ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо ҳақида фикр билдирди.

“Коутиньо ҳақида гапирадиган асосий нарса шуки, у майдонга тушиш ва кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун маошини камайтиришга қарор қилди. Унга "Барса"га мослашиш қийин бўлди. Бу ҳақда кўпчилик гапирди. Филиппе кам маошга ҳам рози бўлди.

Коутиньо ажойиб профессионал. У яхши ўйнашни хоҳлайди. У "Барса"да қийинчиликларга дуч келди. У ўзини бошқа жойда синаб кўрмоқчи бўлгани у ҳақда кўп нарсадан далолат беради", - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Коутиньо “Барселона” сафига 2017 йилнинг ёзида “Ливерпуль”дан кўчиб ўтган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×