Хави “Челси”нинг икки ўйинчисини “Барса”га ўтишга кўндирди

Испаниянинг Sport нашри “Челси”нинг икки ҳимоячиси – Сезар Аспиликуэта ва Андреас Кристенсен Лондон клубини эркин агент сифатида тарк этиб, ёзда “Барселона” сафига қўшилишга розилик бергани ҳақида хабар тарқатди.

Бу ўйинчилар каталонияликлар билан расмий музокара вақтида шу қарорга келгани айтилмоқда.

“Челси” сардори Аспиликуэта Томас Тухель ва унинг штабига бу мавсум “Стэмфорд Бриж”даги охиригиси эканини ва уни “Барселона”га таклиф қилишганини маълум қилган. Андреас Кристенсен ҳали жамоа ичида келажаги борасида бирор баёнот бергани йўқ. Лекин даниялик ҳимоячи ҳам "аристократлар" билан шартномани узайтирмайдиган бўлди.

Томас Тухель ёзда ҳимоя чизиғини бутунлай янгилашига тўғри келади. Чунки асосий таркибдаги тўрт ҳимоячидан яна бири – Антонио Рюдигер ҳам сўраган маоши тўланмаса, бошқа жамоага кетишини айтган.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×