Хави энди Қатардаги маошини

"Барселона"нинг бўлажак бош мураббийи Хави Эрнандес Каталония клубида "Ал-Садд"дан кўра камроқ маош олади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, маошнинг салмоқли қисми маълум мақсадларга эришилгандагина тўланади. Томонлар ўртасидаги келишув яқин вақтлар ичида имзоланиши айтилмоқда.

41 ёшли Хави 2019 йилдан буён "Ал-Садд"ни бошқариб келмоқда. Қатар клуби  унинг бошқарувида жами 7 та соврин қўлга киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар