Холанд бир жамоага ваъда бериб қўйди

“Боруссия” юлдузи Эрлинг Холанд фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши кутилмоқда.

Маълумотларга қараганда, Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби “Челси” норвегиялик ҳужумчининг трансферини амалга оширишга яқин турибди. Манбалар Холанд оғзаки тарзда Роман Абрамович жамоасига ўтишга ваъда берганини таъкидламоқда.

Эрлинг Бундеслигидаги икки муваффақиятли мавсумдан сўнг ўз имкониятларини бошқа лигада синаб кўрмоқчи.

Хорландга “Челси”дан ташқари “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед” ва “Реал” ҳам харидор бўляпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар