Холанд ўрнини “Реал” футболчиси эгаллайди

Келаси ёз Эрлинг Холанднинг бозори қайнайди. Европа грандлари анчадан бери норвегиялик ҳужумчини қўлга киритишга уринмоқда.

“Боруссия” бу гал асосий тўпурарини ушлаб қола олмаслиги мумкин. Шу боис дортмундликлар Холанд ўрнига “Реал”дан футболчи олмоқчи.

Манбаларнинг хабар беришича, Эрлинг Холанд клубни тарк этадиган бўлса, дортмундликлар “Қироллик клуби”га керак бўлмай қолган Марко Асенсиони таклиф қилади.

Карло Анчелотти келганидан кейин кам ўйнаётган испан футболчиси ҳам Мадриддан кетишга қарши эмас. “Реал” ҳужумкор ўйинчисини 50 миллион еврога қўйиб юбориши айтилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)