Холанд учун курашда фақат икки клуб қолди

“Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холандни олишни орзу қилаётган клублар кўп. Бироқ, уларнинг бари ҳам норвегиялик тўпурар учун кетадиган харажатларни кўтара олмайди.

Бундан ташқари, кўп нарса Холанднинг танловига боғлиқ.

Sport нашрининг хабар беришича, 21 ёшли ҳужумчи учун курашда фақат икки жамоа қолди. Манбанинг таъкидлашича, футболчи учун “Барселона” ва “Манчестер Сити” рақобатлашмоқда. Ҳар икки клуб учун ҳам кўп гол уришга қодир ҳужумчи керак.

Каталонияликлар янги лойиҳани Эрлинг Холанд атрофида қурмоқчи бўляпти. Лионель Месси кетганидан кейин янги етакчига эҳтиёж туғилди. Леонинг ўрнини босиши керак бўлган Ансу Фату оғир жароҳатдан кейин кутилган даражада чиқолмади.

“Манчестер Сити” эса ёзда Ҳарри Кейнни трансфер қила олмаганидан кейин бор эътиборини ёш ҳужумчи Холандга қаратди.

Ҳар икки клуб ҳам футболчининг агенти Мино Райола билан музокараларни бошлаб юборган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
27/12/2021 13:31
Obbo adminlare slayam olaslarda gapni kurashda ikki jamoa qoldi deb Manchester Unitedni puli bemalol yetadi

Минбар

Барча блоглар