Холанд учун курашда икки фаворит номи ошкор бўлди

“Боруссия” ёзги трансферлар вақтида асосий тўпурари Эрлинг Холандни сақлаб қола олмайди. Мино Райола ўз мижозига ажойиб шартнома тузиб берган. Унга кўра, 2022 йилнинг ёзида исталган клуб норвегиялик тўпурарни 75 миллион еврога харид қилиши мумкин.

Бироқ, бу бир қарашда осон ва арзон кўринади. Холандни оладиган жамоа аген лик хизматлари учун Мино Райолага 40 миллион евро, футболчининг отасига 20 миллион евро гонорар ҳам тўлаш керак. Бундан ташқари, Эрлинг дунёдаги энг катта маош оладиган футболчилардан бирига айланиши шарт.

Мутахассислар ҳар қандай гранд клублар ҳам бу талабларни бажара олмаслигини таъкидламоқда. Уларнинг фикрича, моливий имкониятлардан келиб чиқиб, 21 ёшли ҳужумчи учун курашда ПСЖ ва “Манчестер Сити” фаворит ҳисобланади.

Шунингдек, “Челси” хўжайини Роман Абрамович ҳам Холандни олиб келиш учун пулни аямаслигини билдирган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×