Холандга харидор жамоа трансфер бозорини “портлатади”!

“Челси” Европа  Чемпионлар лигасида ғолиб чиққанидан кейин  клуб раҳбари Роман Абрамович бош мураббий Томас Тухелни супертрансферлар билан қўллаб-қувватламоқчи. Германиялик мутахассис келаси йили Англия чемпионлиги учун курашишни мақсад қилган.

Унинг талабига кўра, жамоага супертўпурар керак. Тухель Эрлинг Холандни кутмоқда.

“Аристократлар” раҳбарияти “Боруссия”ни Холанд трансферига кўндириш учун 150 миллион фунт кўрсатилган таклиф тайёрлаяпти.

Лондонликларнинг фикрига кўра, дортмундлик бу суммадан воз кеча олмайди ва норвегиялик тўпурарни Англияга қўйиб юборишга рози бўлади.

Буюк Британияда энг қиммат трансфер эгаси Поль Погба ҳисобланади. 2016 йилда “Манчестер Юнайтед” франциялик ярим ҳимоячи учун “Ювентус”га 90 миллион фунт тўлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!