Холандни “Челси”нинг икки юлдузига алмаштирамиз!

“Боруссия” раҳбарияти Эрлинг Холандни “Челси”га беришга тайёр. Бунинг эвазига дортмундликлар “аристократлар”нинг икки нафар ўйинчисини ўз сафига қўшиб омоқчи.

Footy Extras нашри “Боруссия” ва “Челси” ўртасида дўстона алоқа борлигини инобатга олиб, Холанд учун курашда “аристократлар”га имтиёз берилиши ҳақида ёзмоқда. Дортмундликларга “Челси”нинг трансфер сиёсати ҳам маъқул келган. Ўтган ёзда жамоа Холанд сотилмаслигини эълон қилганидан кейин лондонликлар уларни безовта қилмади ва бор эътиборини Ромелу Лукакуни олишга қаратди.

“Боруссия” ёзда норвегиялик ҳужумчини ушлаб қололмаслигини яхши билади. Шу боис, улар маблағдан кўра юқори савияли футболчиларга эга бўлишни маъқул топмоқда. Дортмундликлар “Челси”нинг германиялик бош мураббийи Томас Тухель ўз жамоасида Тимо Вернер ва Каллум Хадсон-Одоига ишонч билдира бошлаганини инобатга олиб, айнан шу икки ўйинчини Бундеслигага олиб келмоқчи.

Шунингдек, дортмундликларни Кристиан Пулишич ҳам қизиқтирмоқда

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!