“Хоразм” сенегаллик ҳужумчи билан шартнома имзолади
“Хоразм” Бубакар Траорени ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Ўтган мавсум Болгариянинг “Ботев Враца” таркибида ўтказган 28 ёшли ҳужумчи янги мавсумни урганчликлар сафида бошлайдиган бўлди. Сенегалик форвард ўтган мавсум Болгария клуби сафида 33 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.

Фикрлар