Хоразмлик паралимпиячилар ҳам вилоят ҳокими томонидан уй билан тақдирланишди

XVI Паралимпия ўйинларида иштирок этган спортчиларни ўз вилоятларида тантанали кутиб олиш маросимлари давом этмоқда. Ана шундай тадбирлардан навбатдагиси Хоразмда бўлиб ўтди. Унда спортчилари ва уларнинг мураббийлари, ота-оналари, спортчи ёшлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

1_4

Вилоят ҳокими Фарход Эрманов Паралимпия ўйинлари ғолибларини эришган   улкан ғалабалари билан яна бир бор муборакбод этиб, спортчиларнинг мураббийлари ва  ота-оналарига самимий миннатдорчилик билдирди.

XVI Паралимпия ўйинларида боғотлик парадзюдочи  Учқун Қуронбоев олтин,  шовотлик  Рўза Қўзиева пара пауэрлифтинг бўйича  кумуш, боғотлик парадзюдочи Нафиса Шарипбоева  бронза медални қўлга киритди.

учқун_1

алфия

Вилоят ҳокими   Паралимпия ўйинларида юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийларни муносиб тақдирлади. Парадзюдочи Учқун Қуронбоев ва унинг мураббийи Алфия Ибрагимоваларнинг ҳар бирига икки хонали, пауэрлифтингчи Рўза Қўзиева ва парадзюдочи Нафиса Шарипбоеваларга эса бир хонали уйлар тантанали равишда топширилди.

нафиса_1

Спортчи ва мураббийлар, ота-оналар сўзга чиқиб, давлатимиз томонидан кўрсатилаётган юксак эътибор ва рағбат учун миннатдорлик билдирдилар, 2024 йилда Парижда бўладиган Паралимпия ўйинларида бундан ҳам юқори натижаларни қўлга киритишга ваъда беришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!