Ягона гол муаллифига айланган Шерзод Насруллаев дерби ҳақида қандай фикрда?

Кеча “Насаф” жамоаси Coca-Cola Суперлиганинг 21-турида Муборакда “Машъал” клуби меҳмони бўлди ва ягона гол эвазига ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ҳал қилувчи голга муаллифлик қилган Шерзод Насруллаев дерби ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Кечаги бўлиб ўтган баҳсда қимматли уч очкони қўлга киритдик. Дерби учрашувлари доим кескин курашларга бой бўлган.

Албатта, кечаги тўқнашувда гол урганимдан хурсандман. Лекин бу голда жамоадошларимнинг ҳиссаси катта. Қўлга киритилган ғалаба билан барча мухлисларни табриклайман” - дейди Насруллаев.

“Насаф” клуби матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар