Яхшибоев жамоаси Чемпионлар лигаси плей-оффини кўзламоқда

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида ўз майдонида “Интер”га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган “Шериф” бош мураббийи Юрий Вернидуб муваффақиятсизликка қарамай, плей-оффга чиқишга умид қилаётганини билдирди.

- Кучли рақибга қарши мураккаб ўйин бўлди. Шогирдларимиз муносиб ҳаракат қилди, гол урди. Лекин хатолар ҳам бўлди. Олдинга интиламиз. Яна иккита ўйин бор. Европа Чемпионлар лигасининг кейинги босқичига чиқишни истаймиз, - деди Юрий Вернидуб.

“Шериф” ва “Интер” ўртасидаги беллашувда Жасур Яхшибоев бошланғич таркибда майдонга тушиб, 81 дақиқа ҳаракат қилди.   

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар