Яхшибоев жамоасида йўқотиш

Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига чиқа олмаганидан кейин “Шериф”ни бир қатор легионер тарк эта бошлади.

Аввалроқ, Тирасполь клубидан колумбиялик футболчилар –  ҳимоячи  Данило Арбелода ва ҳужумчи Франк Кастанаде кетгани маълум қилинган эди.

Энди бразилиялик Бруно Фелипе ўзининг ижтимоий саҳифасида “Шериф” Молдова чемпионидан кетганини эълон қилди.

27 ёшли Бруно “Шериф”га ёзда келиб қўшилган эди. Унинг шартномаси йил охиригача тузилганди. Жорий мавсумда мамлакат чемпионатида Фелипе иккита гол ва битта ассистни амалга оширди. Шунингдек, Чемпионлар лигасининг гуруҳ баҳсларининг барчасида иштирок этган футболчи сўнгги учрашувда голли узатма билан жамоасининг 1:1 ҳисобида дурангига ҳисса қўшди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×