Яхшибоевдан гол ўтказган “Реал” кучли ҳимоячи олади

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти ёзги трансферлар вақтида ҳимоя чизиғини кучайтиришга қарор қилди.

“Қироллик клуби” мутасаддилари айни пайтда “Интер” ҳимоячиси Алессандро Бастонининг ҳаракатларини синчликлаб кузатиб бормоқда. Мадридликлар мавсум охирига яқин 22 ёшли футболчи трансфери бўйича музокара бошламоқчи.

Бастони ўтган мавсум охирида “Интер” билан шартномасини янгилаб, 2024 йилнинг ёзигача Миланда қолишга рози бўлди.

Миланликлар ҳам яхши таклиф бўлса, футболчи билан хайрлашишга тайёр.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)