Бугун ЎФА раҳбарияти ва клублар вакиллари ўртасида видео-анжуман бўлиб ўтди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Кун тартибида миллий чемпионатимизда иштирок этадиган клубларнинг кейинги йилги молиялаштириш жараёнини тўғри йўналтиришга доир масалалар муҳокама этилди.

“Йиллар давомида кўп клублар бир кун билан яшади. Биз бир кун эмас, балки клубнинг узоқ йиллик келажагини ўйлаган ҳолда режа қилишимиз зарур. Молиялаштириш тизими эртани ва ривожланишни ўйлаган ҳолда мақсадли бўлиши ва энг аввало ҳар бир клуб замонавий спорт инфратузилмасига эга бўлишини назарда тутиши керак”, - деди Равшан Эрматов.

Хабарингиз бор, Суперлига ҳамда Про лигада иштирок этаётган клубларга ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланишини мониторинг қилиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 апрелдаги “Футбол клублари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 261-сонли қарорига мувофиқ профессионал футбол клубларининг йиллик молиялаштиришни мақсадли йўналтириш ЎФА томонидан назорат қилиниши белгиланганди. Унга кўра, барча футбол клублари 2022 йилги харажатлар режаси лойиҳасини ишлаб чиқиб, ЎФАга тақдим этиши кўзда тутилади.

Йиғилишда ЎФА ва ЎзПФЛ вакилларидан ташкил этилган мутахассислар гуруҳи клубнинг йиллик режасида бир қанча йўналишлар акс этиши лозимлиги борасида ўз таклиф ва тавсияларини бериб ўтишди. Хусусан, стадион ва майдон парвариши, академия ҳамда ўқув-машғулот қароргоҳини ташкил қилиниши, аёллар ва футзал жамоалари, шунингдек турли ёш тоифасидаги жамоаларнинг мусобақалардаги иштирокини харажатлари ўрин олган бўлиши кераклиги белгиланди.

Бу жараён аксарият клубларда узоқ йиллардан буён ечим топмай келаётган инфратузилма бўйича камчиликларни босқичма-босқич бартараф этиш учун амалга оширилаётгани тушунтирилди. Шунингдек, йиғилишда клуб вакиллари томонидан кўтарилган мавзулар юзасидан ЎФА мутахассислари томонидан жавоб бериб ўтилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
10/12/2021 22:26
selani uzlariz birinchi suzlarizga turingla uzi aslida uzbek fudbolo orqaga tortadiganla selasizla. nima qilasizla rasmiyatchilik. oddiy misol. 1 yil maboniga nichi bor muhlislarni savoli javobsiz qolib ketadi. keyin unitilib ketadi. sela bulsa orani yana sovutib yana shunoqa qilib quyaverasizla. lekin selani uzlarizni ham jarimaga tortadigan tashkilot yuq. oddiy misol murabbiyla jurnalistlarga beron nima desa berdan jarima. lekin selani ham berov jarimaga tortadimi. oddiy misol yilni boshiga poliya talapka javob bermasa netral poliya uynaldi lekin. yilni ohiriga. rasvo poliyalarga uyin utkazildi.

Минбар

Барча блоглар