Ёрқинбек Одилов ядро улоқтириш бўйича шаҳсий рекордини янгилади

Бундан бироз аввал пара енгил атлетиканинг F57 классида эркаклар ўртасида ядро улоқтириш финал баҳслари бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган ҳамюртимиз Ёрқинбек Одилов 11.71 метр натижа кўрсатди. Айтиш керакки, бу унинг ядро улоқтиришдаги шаҳсий рекорди сифатида қайд этилди.

Бироқ ушбу натижа якунда медаллар учун камлик қилди. Ёрқинбек Одилов финални 9-ўринда якунлади. Спортчимизга келгуси мусобақаларда омад тилаб қоламиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар