Юнон-рум кураши. Барча вазнларда Ўзбекистон чемпионлари маълум

Пойтахтимиздаги "Универсал" спорт мажмуасида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда.

Бугун юнон-рум кураши мусобақасига якун ясалди. Чемпионатнинг иккинчи куни қолган 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Кечаги баҳслардан фарқли равишда бугун бироз кутилмаган натижалар кузатилди. 67 кг вазн тоифасининг ҳал қилувчи финал учрашувида Маҳмуд Бахшиллоев фарғоналик Аброр Атабаевга ютқазиб қўйди. 60 кг вазнда чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бўлган Илҳом Баҳромов бронза медалини қўлга киритди.

Бугунги ғолиб ва совриндорлар:

60 кг вазн тоифаси

1. Феруз Тўхтаев (Бухоро)
2. Абдулазиз Турсунбоев (Наманган)
3. Илҳом Баҳромов (Самарқанд)
3. Муҳаммадқодир Юсупов (Андижон)

67 кг вазн тоифаси

1. Аброр Атабаев (Фарғона)
2. Маҳмуд Бахшиллоев (Бухоро)
3. Илёс Абдуназаров (Тошкент вилояти)
3. Собир Казакбаев (Жиззах)

72 кг вазн тоифаси

1. Мирзобек Раҳматов (Бухоро)
2. Бекзод Умаров (Навоий)
3. Дилшод Мадаминов (Тошкент шаҳри)
3. Жамшид Қўзиев (Тошкент вилояти)

97 кг вазн тоифаси

1. Муҳаммадали Шамсиддинов (Бухоро)
2. Аброр Нурмуҳаммедов (Тошкент)
3. Ергали Айхимбаев (Тошкент вилояти)
3. Ботир Кандилов (Қашқадарё)

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!