Юрий Жирковнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди

Юрий Жирков энди Россия терма жамоасига Европа чемпионатида ёрдам беролмайди. 37 ёшли ҳимоячи шанба куни Бельгияга қарши бўлиб ўтган ўйинда сон мушакидан жароҳат олган.

Россия терма жамоаси матбуот хизмати хабарига кўра, 37 ёшли футболчининг жароҳат жиддий бўлганлиги сабабли, у терма жамоа қароргоҳини тарк этди. Юрий тез орада Москвада реабилитация жараёнини бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Юрий Жирковнинг "Зенит" билан шартномаси тугаган. 37 ёшли футболчининг фаолиятини давом эттириши ёки қилмаслиги ҳали аниқ эмас.

Айни пайтда Россия терма жамоаси 16 июнь куни бўлиб ўтадиган Финляндияга қарши ўйинга тайёрланмоқда. Станислав Черчасов шогирдлари дастлабки турда Бельгияга 3:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар