"Ювентус" ишончли тарзда ғалаба қозонди

А Серия 18-туридан ўрин олган "Болонья" - "Ювентус" ўйини якунига етди. Мазкур баҳсда туринликлар 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Учрашувнинг 6-дақиқасида Мората ҳисобни очган бўлса, 69-дақиқада Куадрадо орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди.

Ушбу ғалабадан сўнг Аллегри шогидрлари очколари сонини 31 тага етказиб олган ҳолда, Италия чемпионати турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилиб олди. 24 очкоси бор "Болонья" эса 10-поғонани банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!