"Ювентус" қишки трансфер ойнасида марказий ҳужумчи сотиб олмоқчи.

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, туринликлар жамоани тарк этиши кутилаётган Альваро Моратага муносиб ўринбосар изламоқда. Номзодлар орасида А Сериядан "Сассуоло" футболчиси Жанлука Скамакка ва "Фиорентина" юлдузи Душан Влахович каби форвардлар бор.

Шунингдек, "кекса сеньора" ПСЖдан Мауро Икардини ижарага олмоқчи эди. Аммо парижликлар рад жавобини берди. Эдинсон Кавани трансфери ҳам ўхшамади. Бироқ "Арсенал"га керак бўлмай қолган Пьер-Эмерик Обамеянг фаолиятини Апеннин яриморолида давом эттириши мумкин.

Юқоридаги футболчилардан бири олиб келинган тақдирда, "Ювентус" Альваро Моратани қўйиб юборишга рози бўлади. Унга "Барселона"дан қизиқиш бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!