“Ювентус” Роналду ўрнига кўп гол урадиган икки ҳужумчи танлади

“Ювентус” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида Криштиану Роналду ва Альваро Моратанинг ўрнини боса оладиган тўпурар ҳужумчи олади.

Айни пайтда Турин суперклуби мутахассислари нишонида икки футболчи турибди. Улар “Манчестер Сити” вакили Габриэл Жезуснинг трансферини амалга оширмоқчи. Бразилиялик футболчи Англия чемпиони сафида ўзи истаганича ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норози бўлмоқда ва тезроқ бошқа клубга ўтишни истаяпти.

Агар “Ювентус” бу футболчини қўлга кирита олмаса, эътиборини Турин клубида тарбияланган Мойзе Кинга қаратади. Асли “Эвертон”га тегишли бўлган ёш ҳужумчи ПСЖда ёрқин ўйин намойиш этиб, кўп гол урганидан кейин унинг харидорлари кўпайиб кетди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)