УЕФА Чемпионлар лигаси "Н" гуруҳи 2-турида “Зенит” ўз майдонида “Мальмё” клубини қабул қилди.

Санкт-Петербургдаги ўйин мезбонларнинг тўлиқ устунлигида кечди ва бу устунлик якуний ҳисобда ҳам ўз аксини топди. “Зенит” шу куни рақиб дарвозасига жавобсиз 4 та гол урган ҳолда ғалаба қозонди. Питерликлар сафида голларни Клаудиньо (9'), Далер Кузяев (49'), Алексей Сутормин (80') ва Вендел (90+4') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар