ЕЧЛ. “Монако” – “Ювентус” ўйинига испаниялик ҳакамлар тайинланди

1 май, 18:58 237

Ўхшаш хабарлар

ЕЧЛ. “Монако” – “Ювентус” ўйинига испаниялик ҳакамлар тайинланди

УEФА “Монако” хамда “Ювентус” жамоалари ўртасидаги ЕЧЛ доирасидаги баҳсда ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди. Унга кўра, “Луи II”да ўтадиган баҳсни испаниялик Матеу Антонио Мигель Лаос бошқаради. Унга қанотларда ҳамюртлари Хавбер Родригес хамда Пау Себриан Дэвислар ёрдам беради.

Бош ҳакам: Матеу Антонио Мигел Лаос(Испания)

Лайнсменлар: Хавбер Родригес, Пау Себриан Дэвис(Испания)

Дарвоза ортида: Карлос Гомес, Хесус Хиль Мансано(Испания)

Заҳирадаги ҳакам: Теодоро Собрино(Испания)

Қайд этиб ўтиш жоиз, мазкур баҳс Лаос учун ЕЧЛ бу мавсумидаги тўртинчи ўйин саналади. Бундан олдин Лаос “ЦСКА” – “Тоттенхем”(0:1), “Бенфика” – “Наполи”(1:2) ва “Манчестер Сити” – “Монако” ўйинларида ишлаган. Юқоридаги баҳсларда испаниялик ҳакам 12 бор футболчиларни огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, “Монако” – “Ювентус” ўйини 3 май куни бизнинг вақт билан 23.45 да бошланади.