Ҳам “Челси”, ҳам “МЮ”да ўйнаган футболчилар
Бугун АПЛнинг 33-тури марказий ўйинида “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Биз эса бўлажак учрашув олдидан ҳар иккала жамоа сафида тўп сурган футболчилар билан сизларни таништиришга қарор қилдик.
>>Роналду – афсона! Қаршимисиз? Исботлаймиз!
>>Ҳам “Насаф” ҳам “Локомотив”да тўп сурган футболчилар(Топ-6)
>>Адурис ТОП-9 ликда ёхуд “Атлетик” тарихидаги энг яхши тўпурарлар
Мэл Донахи
“МЮ”да – 1988-1992 йиллар
“Челси”да – 1992-1994 йиллар
80 йиллар оҳирида 650 минг фунт эвазига сотиб олинган ирландиялик собиқ ҳимоячи “МЮ” сафида 4 йил фаолият юритади ва 35 ёшида ўша вақтларда ўртамиёна бўлган “Челси” сафига келиб қўшилади.
>>ЕЧЛда “Бавария”га энг кўп гол киритган футболчилар
Рэй Уилкинс
“Челси”да – 1973-1979 йиллар
“МЮ”да – 1979-1989 йиллар
“Челси” клуби академиясидан етишиб чиққан Уилкинс жамоа олий дивизионни тарк этгач, 800 минг фунт эвазига “МЮ”га келиб қўшилади.”Қизил иблислар” сафида 160 та баҳсда майдонга тушган Рей Англия кубоги хамда Суперкубогини қўлга киритишга эришади.
>>“Лион” – “Бешиктош” ўйинига оид фактлар
Марк Боснич
“МЮ”да – 1989-1991 ва 1999-2000 йиллар
“Челси”да – 2000-2003 йиллар
Австралиялик посбон “МЮ”да заҳира дарвозабони эди ва икки йил “манкунианлар” заҳирасида ўтирган Боснич, “Астон Вилла”га ўтадива у ердан тўғри “Олд Траффорд”га қайтади. Марко “Челси”даги фаолиятини ҳам асосан заҳира ўриндиғида ўтказади ва “аристократлар” либосида 7 та ўйин ўтказади холос.
Марк Хьюз
“МЮ”да: 1980-1986 ва 1988-1995 йиллар
“Челси”да: 1995-1998 йиллар
Уельслик собиқ ҳужумчи “МЮ” клуби тарбияланувчиси бўлган ва Манчестерда жами 13 йил фаолият юритган ва 10 та трофейга эга чиққан. “Челси”да эса Хьюз 3 йил тўп суради ва жамоа билан шунча совринни қўлга киритади.
Хуан Сеабастян Верон
“МЮ”да: 2001-2003 йиллар
“Челси”да: 2003-2007 йиллар
Верон Англияда ўзини ёмон хис этди чоғи туманли албиондаги фаолияти муваффақиятсиз кечди. Аввалига “МЮ”, сўнгра “Челси”да ўйнаган аргентиналик ярим ҳимоячи “МЮ”га салкам 29 млн, “Челси”га эса 15 млн фунтга тушган эди.
Хуан Мата
“Челси”да: 2011-2014 йиллар
“МЮ”да: 2014–ҳозиргача
Лондондаги дастлабки икки мавсумда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилган Мата Моуриньо келгач, ундан “дод” деб, “МЮ”га келган эди. Тақдир хазилини қарангки, “Челси”да “чиқит”га чиққан ниҳоят Моуриньонинг “тили”ни топган кўринади.
Тавсия этамиз:
- Ҳакамлар “Барселона”га ён босади(ми)
- “Ўзбекистон – Баҳрайн ўйинини эслаб” ёхуд Англияда ҳам шундай хато бўлди!
- ЕЧЛда “Бавария”га энг кўп гол киритган футболчилар
Шаҳзод Холбоев тайёрлади
Фикрлар