Жиру ҳам курашга қўшилди ёхуд Франция термаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар

“Арсенал” жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Люксембургга қарши беллашувда гол киритишга эришди ва Франция терма жамоаси тўпурарлари орасида кучли 10 таликка киришга эришди. Биз эса шу муносабат билан “учранглилар” сафида энг кўп гол киритган футболчилар билан сизларни таништиришни мақсад этдик.

>>Ван Гаалнинг “МЮ”да амалга оширган энг яхши ва энг ёмон трансферлари

>>“Реал”нинг 7-рақам эгалари

>>Европа термаларида энг кўп гол киритган 10 футболчи

10. Оливье Жиру – 23

2011 йил французларнинг ўша вақтдаги бош мураббийи Лоран Блан Жируни илк бор термага жалб этган эди. Ўшандан буён термада 61 та баҳс ўтказган Оливье рақиблар дарвозасига 23 бор гол киритган.

>>Роналду номидаги аэропорт, Марадона черкови ва бошқалар

9. Сильвен Вильтор – 26

1999-2006 йилларда терма жамоада фаолият юритган Вильтор рақиблар дарвозасига 26 марта йўл топган. Бунча гол киритиш учун эса унга 92 та ўйин керак бўлади.

>>“Мхитарянга етадигани йўқ-ми?” ёхуд Арманистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар

8. Карим Бензема – 27

Бензема 2006 йилнинг 9 ноябрида Грецияга қарши кечган ўртоқлик ўйинида дебют қилади. Бугунги кунда терма жамоадан “бадарға” қилинган Бензема ҳисобида терма жамоа либосида киритилган 27 та гол мавжуд. Унинг фаолиятига турли можаролар салбий та`сир этмай қолмади ва айни шу сабаб, у ҳозирда мамлакат бош жамоасига таклиф этилмай келмоқда.

>>Қатар терма жамоаси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

7. Юри Жоркаефф – 28

Мамлакат бош жамоасида 1993-2002 йилларда 82 ўйин ўтказган Жоркаефф рақиблар дарвозасига 28 марта гол киритган. Эътиборлиси, терма билан ЖЧ-1998 ва Евро-2000 да ғолиб чиқишга муваффақ бўлади.

5-6. Жан Пьер-Папен – 30

1991 йилги “Олтин тўп” эгаси 1986-1995 йилларда “учранглилар” сафида тўп сурган. Бу вақт давомида 54 та ўйин ўтказган Папен 30 бор рақиблар дарвозабонини “ранжитган”.

5-6. Жюст Фонте – 30

1953-60 йилларда терма жамоада ўйнаган Фонте ҳисобида ҳам 30 та гол мавжуд. Ягона фарқи, унга бунча гол киритиш учун 21 та ўйин кифоя қилган.

4. Зинедин Зидан – 31

Зиданни кўпчилик яхши танийди. 1994-2006 йилларда терма жамоада 108 учрашув ўтказган “Зизу” рақиблар дарвозасига 31 марта тўп киритган.

3. Давид Трезеге – 34

Трезега эса 21 ёшида Жаҳон чемпиони бўлади. Умуман Давид терма жамоада роса 10 йил тўп сурди ва обрўси бориде уни терма жамоани тарк этди. Унинг ҳисобида бош жамоа либосида киритилган 34 та гол мавжуд.

2. Мишель Платини – 41

УEФАнинг собиқ раҳбари 1976-87 йилларда термада тўп сурган бўлиб, бу давр оралиғида терма либосида 72 та баҳс ўтказади ва рақиблар дарвозасига 41 бор йўл топади.

1. Тьери Анри – 51

1997-2010 йилларда тўп бош жамоада тўп сурган Анри 123 ўйинда иштирок этиб, 51 та гол киритган. Айниқса, Анри Мальтага қарши ўйинларни “севар эди”. Боиси, франциялик собиқ футболчи ушбу жамоага қарши ўйинларда 4 бор гол киритишга эришган.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!