“У Мессидан ҳам кучли бўлади” ёхуд Мбаппенинг ажойиб натижалари ҳақида
18 ёшли Килиан Мбаппе жамоасини ЕЧЛ ярим финалига олиб чиқди. Уни ҳозирнинг ўзидаёқ гранд жамоалар ўз сафида кўриш учун миллионлаб пулларни “Монако”га таклиф этишмоқда. Биз бугун эътиборимизни айнан ушбу вундеркинднинг эришган натижаларига қаратдик.
>>Ярим финалчилар илгари ўзаро қандай ўйнашган?
>>АПЛ бразилияликлар учун эмасми?
>>Ҳам “Челси”, ҳам “МЮ”да ўйнаган футболчилар
5 карра “Олтин тўп” эгаси Лионель Месси ЕЧЛда 5 та гол урган вақтда 21 ёшни “уриб қўйган” эди. Килиан эса бунча голни 18 ёшида киритишнинг уддасидан чиқди.
Мбаппе 1/8 финал хамда чорак финалдаги 4 ўйинда 5 та гол киритишни уддалади ва барча ерда шов-шувларга сабаб бўлди. У бу ишни ЕЧЛдаги дебют мавсумидаёқ қилган илк футболчи бўлди.
>>Ҳам “Насаф” ҳам “Локомотив”да тўп сурган футболчилар(Топ-6)
1998 йилнинг декабр ойида туғилган Мбаппе “Монако”нинг сўнгги 16 ўйинида 16 та гол киритишни уддалади.
Унга бадавлат бўлган “ПСЖ” хамда “МЮ” тинмай “оғиз солмоқда”. “Реал” устози Зидан эса у “қироллик клуби” футболчисига айланиши мумкинлигини инкор этмади. Футболчининг ўзи эса хали бунга тайёр эмаслигини билдириб ўтди.
Ҳозирда эса ижтимоий тармоқларда Роналду билан болаликда тушган расми омма эътиборига тушган.
>>Роналду – афсона! Қаршимисиз? Исботлаймиз!
Мбаппе бундан ташқари яна бир нечта натижаларга эришишга улгурди. Жумладан Франция чемпионатида 10 та ёки ундан ортқи гол киритишни уддалаган энг ёш футболчи, ЕЧЛда тўп киритишни уддалаган энг ёш футболчилардан биридир. Қолаверса, Парижда туғилган йигитча ЕЧЛ плей-оффида “дубл”га эришган энг ёш футболчи ҳамдир.
“Бир кун келиб у албатта “Барселона” ёки “Реал”да ўйнайди. 18 ёшидаёқ Мбаппе жамоада асосий ролда бўлиб келмоқда” –, деб айтиб ўтган эди унинг жамоадоши Фабиньо шериги ҳақидаги саволга.
“Монако”нинг собиқ, “МЮ” футболчиси Антони Марсял ҳақида гапирар экан Жозе Моуриньо француз футболчисини агарда, мураббийга ёқишни истаса, янада кўп шуғилланиши лозимлигини деярли ҳар бир интервьюсида такрорлаб келади.
Мбаппе ҳам янада кучли футболчи бўлишни истаса, кўп меҳнат қилишига тўғри келади. Сабаби, футбол оламида у каби бир порлаб, сўнг метеорит сингари сўнгган “юлдузлар” жуда ҳам кўпчиликни ташкил этади.
Тавсия этамиз:
- Ҳакамлар “Барселона”га ён босади(ми)
- “Ўзбекистон – Баҳрайн ўйинини эслаб” ёхуд Англияда ҳам шундай хато бўлди!
- ЕЧЛда “Бавария”га энг кўп гол киритган футболчилар
Шаҳзод Холбоев тайёрлади
Фикрлар