Ўруновнинг асосий “муаммоси” айтилди!

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўруновнинг Россия премьер-лигаси вакили “Урал” билан амалдаги шартномаси қисқа фурсатда бекор қилингани рус оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокама  қилинмоқда.

Эътиборингизга Россияда ном қозонган собиқ футболчиларнинг легионеримиз ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини ҳавола қиламиз.

Валерий Кечинов – “Пахтакор”  сафида Ўзбекистон чемпиони ва миллий чемпионатимизнинг биринчи тўпурари, “Спартак” таркибида кўп карра Россия чемпиони.

volga_55

- Ўруновнинг асосий муаммоси бошида – қандайдир психологик характердаги масала бўлса кўрак. У “Спартак”га олиб келинган пайтда жуда истеъдодли экани яққол кўзга ташланар эди. У техникаси яхши ва ўйинни яхши тушунадиган футболчи.

Кейинчалик воқеалар ривожи унинг жамоадан кетиши билан якунланди.Энг катта муаммоси психология билан боғлиқ, - деди Валерий Кечинов.

Анзор Кавазашвили – “Динамо Тбилиси”, “Зенит”, “Торпедо Москва”, “Спартак” ва собиқ Иттифоқ терма жамоаси дарвозабони, икки карра мамлакат чемпиони.

- Шубҳасиз, Ўруновда катта истеъдод бор, лекин шу билан бирга ўз ўйинини кўрсатишга тўсқинлик қилаётган омиллар ҳам борга ўхшайди.

Балки ўз иқтидорини назорат қила олмаган ва тўғри йўналишга сололмагандир.  Энди унинг истеъдоди ва янги қирраларини оча оладиган мураббий қўл остига бориши керак, - деди Анзор Кавазашвили.

Андрей Канчельскис – “Манчестер Юнайтед” таркибида Англия Чемпиони, “Рейнжерс” сафида икки карра Шотландия чемпиони, “Навбаҳор” жамоаси собиқ бош мураббийи.

navbahor-vystupil-s-zayavleniem-po-povodu-obvinenij-v-prestupnom-davlenii-na-kanchelskisa_16384541711911068084

- Остон яхши даражадаги футболчи. Ўйлашимча, “Спартак” унга мос бўлмаган жамоа. Футболда ўйинчи ўзига бегона жамоага келиб қолиши кўп учрайдиган ҳолат. Ўруновга Россия премьер-лигасида ЦСКА ва “Локомотив” каби жамоалар мос эди, - деди Андрей Канчельскис.

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ, “шерлар” асосий таркуибидан жой тегмагач, истеъдодли ярим ҳимоячи “Навбаҳор”га йўл олди. Наманганда профессионал футболчи сифатида шаклланган универсал футболчи Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилди.

Остон Ўрунов 2020 йилнинг бошида Россия премьер-лигаси вакили “Уфа”га кўчиб ўтди. Ярим мавсумдан кейин ўзини креатив ўйин услуби билан қатор гранд клублар нишонига тушган легионеримизни “Спартак” ўз сафига қўшиб олди.

Кейин Остон икки марта ижара асосида “Уфа”да тўп тепди. Бошқирдистон жамоаси қуйи лигага тушиб кетганидан кейин Ўрунов “Спартак”га қайтди. Москваликлар кўп ўтмай, шартномани бекор қилди. Остон шу йилнинг сентябрь ойида “Урал” билан 2024 йилнинг 30 июнигача давом этадиган шартнома тузган эди. Бироқ, Екатеринбург жамоасида учта ўйинда қатнашган ҳамюртимиз яна жамоасиз қолди.

oston-urunov-zabil-pervyj-gol-za-spartak_1600280291389713168_2

21 ёшли футболчимиз Россия премьер-лигасида “Спартак”, “Уфа” ва “Урал” сафида жами 45 та учрашувда майдонга тушиб, бирор самарали кўрсаткич қайд эта олмади.

Ўзбекистон терма жамоасига иккита гол урган футболчини “Реал” чақиряпти

Ўрунов “Реал”га борсин, Анчелотти янги футболчи қидиряпти!

Шомуродов ўрнига Роналду!

“Рома” ютқазди, Шомуродов “сеҳрли таёқча” бўлолмади, ғазабланган Моуриньо нималар деди?

Ўзбек легионеридан бошқасини зўр, деб бўлмайди!

Италиялик мухлислар Шомуродов трансферига қандай муносабатда?

Comments

You must be logged in to commet!