Ўзбек легионеридан бошқасини зўр, деб бўлмайди!

Беларусь ёшлар терма жамоасини бошқарган мутахассис Людас Румбутис ўз интервьюсида 2022 йилги мавсумда Беларусь олий лигасидаги энг яхши футболчиси ҳақида фикр билдирди.

- Жорий мавсумда Беларуснинг энг зўр футболчисини аниқлашнинг шунчаки имкони йўқ. “Энергетик-БГУ” ҳужумчиси Бобур Абдухолиқовдан ташқари Беларусь футболида бирор кимни алоҳида эътироф этиб бўлмайди.

715381_680

Мен тушиниб турибман, энг зўр ўйинчини ушбу мамлакат паспортига эга футболчилар орасидан танлашимиз керак, лекин ҳеч бўлмаганда масалан, Вадимир Хвашинскийни энг зўр футболчи деёламизми?

У “Славия” жамоасига бир ўйинда тўртта гол урди. Сен кучлироқ жамоа дарвозасини ишғол қилиб кўр!

Ёки хорижда ўйнаётган беларуслар ҳақида гаплашамизми? Чет элда Захар Волков, Евгений Яблонский, Александр Павловец, Виталий Лисакович, Николай Золотов бор.

Украинадаги ҳолат тушунарсиз, Россиядаги ўйинчиларимиз бир ўйнаса, бошқа пайт жароҳатда. Энг зўр футболчи эса, мунтазам асосий таркибда ўйнайдиган, учрашув тақдирини ҳал қиладиган, жамоанинг етакчиси бўлиши керак. Хориждаги беларуслар орасида бунақаси йўқ. Буни терма жамоамиз ҳам тасдиқлаб турибди. Натижа йўқ, ёрқин ўйинчилар ҳам.

Ўтган йили ҳам мендан Беларуснинг энг яхши футболчиси сифатида кимни танлашимни сўрашган эди. Ҳеч кимни танламадим, арзирли номзод топилмади. Андрей Соловейни танлашди. Ҳозир нимани кўряпмиз? Янги жамоага ўтди ва асосий таркибга киролмай қолди. Зўр ўйинчи ҳар қандай жамоага келса ҳам, ўз ўрнини топа олади. Агар у “Гомель”дан чемпион жамоага ўтган бўлса ҳам. Хатто Стасевич ва Скавиш ҳам “Шахтёр”га ўтиб, базўр ўйнади, Соловейни айтмаса ҳам бўлади.

- Шунга қарамай, номзодлар кўрсатсангиз?

- Ўзига жалб қилган беларуслар йўқ. Георгий Кондратьев тўғри айтган: Беларусда бошқалар интиладиган ўйинчилар йўқ. Аввал Виталий Лисакович гол урарди, ўйини ёрқин эди, кейин ўйини пасайди ва ҳозир Россия биринчи лигасида юрибди. Бу чемпионатнинг савияси бизнинг олий лигамиздан гап.

- Ҳозир энг яхши футболчини танлаш имкони бўлмаётгани миллий футболимизнинг инқирозими ёки шунчаки. Янги юлдузлар етишиб чиқмаяптими?

- Футбол инқирози, деб ўйлайман. Ҳозир бир неча йиллар давомида оқим бўйлаб сузганимиз самарасини кўряпмиз. Авваллари “Динамо” ва БАТЭ, баъзан терма жамоа яхши ўйинлар кўрсатиб турарди ва биз ҳар доим шундай давом этади, деб ишониб қолдик. Ривожланиш учун 90-йилларда жиддий қадамларни ташлаш керак эди.

- Жуда хафа бўлдим...

- УЕФАнинг Еврокубоклар рейтингида охирги ўринда турганимиздан кейин қандай қилиб хурсанд бўлайлик?! Футболчиларнинг ўзлари ҳам фаолиятларининг бошидан фидойилик кўрсатишни истамаяпти-ку. Шундай давом этар экан, ёрқин келажакдан кутишдан фойда йўқ.

бобур_1

Таъкидлаш жоизки, Бобур Абдухолиқов Беларусь чемпионатининг энг сермаҳсул ўйинчисига айланди. Айнан легионеримизнинг хатти-ҳаракатлари туфайли “Энергетик-БГУ” ўз тарихида илк бор Беларусь чемпионати совринлари, ҳатто мамлакат чемпионлиги учун курашни давом эттирмоқда.

“Насаф” тарбияланувчисининг ўзи чемпионатда 23 та гол ва олтита ассист билан мусобақанинг энг фойдали ўйинчиси ва тўпурарлар пойгаси пешқадами бўлиб турибди.

Шунингдек, мутахассислар “Энергетик-БГУ”нинг асосий ҳимоячисига айланиб қолган 18 ёшли Абдулқодир Ҳусановнинг ўйинларини ҳам юқори баҳоламоқда. Кучли зарбага эга ҳамюртимиз ҳимояни мустаҳкам ушлаши билан бирга ҳужумни ҳам фаол қўллаб-қувватлайди. Ҳусанов легионер сифатидаги дебют мавсумида 23 та учрашувда майдонга тушиб, учта гол ва тўртта ассист қайд этди.

Италиялик мухлислар Шомуродов трансферига қандай муносабатда?

“Пахтакор”нинг собиқ юлдузи “Байер”га трансфери қандай барбод бўлганини айтиб берди

Шомуродов қайси жамоани танлайди?

Шомуродовнинг вазифаси бошқа футболчига юкланди!

Абдухолиқов янги асрнинг энг зўр легионер тўпурари бўлиши кутилмоқда!

Шомуродов кетади(ми?)...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!