Ўрунов “Реал”га борсин, Анчелотти янги футболчи қидиряпти!

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг иқтидорли футболчиси Остон Ўруновнинг Россия премьер лигасидаги фаолияти кўнгилдагидек кетмаяпти.

2020 йили ёзда “Спартак” билан шартнома имзолаганидан кейин фаолиятида кескин пасайиш бошланган 20 ёшли футболчимиз узоқ муддат мавҳумликдан қийналганди. Маълум муддат “Спартак”да, кейин “Уфа”да ўйнаган Остон Ўрунов икки ой муқаддам москваликлар билан шартномани бекор қилиб, премьер-лиганинг бошқа вакили – “Урал” сафига қўшилганди.

volga_54

Легонеримиз бу жамоа билан 2024 йилнинг ярмигача давом этадиган битим имзолаганди. Лекин Остон Екатеринбург шаҳрига  ҳам сиғдирмади. “Урал” клуби томонлар ўзаро келишган ҳолда ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилганини расман маълум қилди.

Ўрунов “Урал” жамоасида учта учрашувда майдонга тушиб, жами 79 дақиқа ҳаракат қилди ва бирор самарали натижа қайд этгани йўқ.

Остоннинг “Урал”дан кетгани ҳақидаги хабарлар тарқалиши билан Россия футболига алоқадар мутахассислар ва футболчилар ўз муносабатларини билдира бошлади. Хусусан, “Спартак”нинг собиқ футболчиси Александр Прудников ҳам Ўрунов ҳақида фикр билдирди.

- Мен “Реал” янги футболчи қидираётгани ҳақида эшитдим. Балки Ўруновнинг “Урал”дан кетиши ўшу билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Жиддий гапирадиган бўлсам, бу йигит ўз вақтида “Спартак”да нималар қилгани ҳақида тушунчам ҳам йўқ. Келажакда Ўрунов анча қийналади, деб ўйлайман.

Агар у бугун анча кучсизланган чемпионатда, айниқса, Россия премьер-лигасининг юқори қаторларида бўлмаган жамоаларда ҳам ўз ўрнини топа олмаган бўлса, бундан кейин ҳам унга ҳеч нарса осон бўлмайди.

Шуни тушиниш керакки, агар Ўрунов майдонда ўзини яхши томондан кўрсата олганида, у билан ҳеч ким хайрлашмас эди.

Биринчи лигага ўтиши керакми? Йўқ, у ерларда боролмайди. Чунки бошқа шаҳарларда Москвадаги каби қимматбаҳо магазинлар йўқ. У марказга яқинроқ бўлиши учун премьер-лигада қолиши керак. Дўконларсиз иши битмайди, - деди ҳазил аралаш ўз қарашлари маълум қилган Александр Прудников.

Аслида Александр Прудниковнинг ўзи ҳам катта футболда юқори даражага кўтарила олмаган. “Спартак” тарбияланувчиси бўлган ҳужумчи асосий жамоада 33 та учрашувда қатнашиб, тўртта гол урган ва энг катта ютуғи – 2007 йилда Россия чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлган холос.

Профессионал фаолиятининг катта қисмини Россия, Чехия, Латвия, Арманистон ва Беларуснинг турли жамоаларида ўтказган. Ҳеч қайси клубда узоқ қолмаган ва умумий ҳисобда 15 та жамоа учун тўп тепган.

Остон Ўрунов клуб миқёсидаги фаолиятида мураккабликларга дуч келаётганига қарамай, Ўзбекистон миллий терма жамоасида яхши ўйин кўрсатаётгани аҳамиятли. Қисқа танаффусдан кейин мамлакатимиз бош жамоасига қайтарилган ҳужумкор футболчи жаҳон чемпионати иштирокчиси – Камерун билан бўлган ўртоқлик учрашувида африкаликлар дарвозасини ишғол қилди.

large_36

Остон Ўрунов Ўзбекистон миллий терма жамоасида шу кунга қадар еттита учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига бир жуфт тўп киритган.

Ўзбекистон терма жамоасига иккита гол урган футболчини “Реал” чақиряпти

Шомуродов ўрнига Роналду!

“Рома” ютқазди, Шомуродов “сеҳрли таёқча” бўлолмади, ғазабланган Моуриньо нималар деди?

Ўзбек легионеридан бошқасини зўр, деб бўлмайди!

Италиялик мухлислар Шомуродов трансферига қандай муносабатда?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
салахидин
27/10/2022 07:40
Анчелоттини кузи учиб тургани йук
Akram Haedarov
26/10/2022 10:00
Man hardoyim aytganman Ostonda harakter bilan muommosi bor. Rassiyaga borishi bilan brendivoy magazindan kiyinib inst.ga qoyib maqtangan detskiy bola shuda. Bundan ortig'ini kutish qiyin masala